Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Халқ эътирофи” мукофотининг биринчи совриндорлари маълум бўлди

2018-01-19 | Жамият

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида 18 январь куни “Давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлашнинг долзарб вазифалари: илғор ғоялар, инновациялар ва технологиялар” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро молия институтлари ва дипломатик корпус вакиллари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этди.

Анжуманни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, давлат идоралари ва фуқаролар ўртасидаги очиқ мулоқотни йўлга қўйишни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурини муҳокама қилиш учун мулоқот майдонини яратишдан иборат.

Мамлакатимизда сўнгги бир йилда халқ билан мулоқот концепцияси асосида аҳоли ўртасида йўлга қўйилган самимий ва очиқ мулоқот жамият ҳаётига кўплаб ижобий ўзгаришларни олиб келди. Президентимизнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари ташкил этилгани юртдошларимиз муаммоларига ечим топиш баробарида, фуқароларнинг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш имконини берди.
 
– Жаҳон банки кўплаб мамлакатларда ижтимоий ривожланишни таъминлаш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ лойиҳа, дастурларни амалга оширишда иштирок этиб келган, – дейди Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Нина Колибашкина.
 
 – Аммо аксарият ҳолатларда ушбу лойиҳаларни рўёбга чиқаришда сиёсий ироданинг етишмаслиги катта тўсиқ бўлади. Ўзбекистонда эса бунинг тамомила аксини кўрмоқдамиз. Ислоҳотларнинг асосий ташаббускори давлатдир. Ўтган бир йил давомида ижобий қадамларнинг ташлангани инсон манфаатларини таъминлаш ўзининг янги сифат ва самара босқичига кўтарилганини кўрсатди. Шу маънода, бугунги тадбирни мамлакатингизда халқ билан давлат ўртасида таъсирчан мулоқотни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигимизнинг янги даври, дейиш мумкин.

Анжуманда давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнида аҳолининг фаол иштирокини рағбатлантирувчи инновацион ечимларни жорий этиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
 
Форум доирасида "Тараққиёт стратегияси" марказининг “Халқ эътирофи” мукофоти тақдимоти ўтказилди. Унда фуқаролар мурожаатлари билан самарали ва тезкор ишлашдаги тажрибаси эътиборга олинган Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари тақдирланди.

 

Улуғбек Шоназаров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться