Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда бензин нархлари нега кўтарилди? Эксперт изоҳи

2018-01-18 | Иқтисодиёт

Эксперт Акмал Абдураимовнинг фикрича, мамлакатимиз ички бозордаги нархлар жаҳон нархларидан бир неча марта арзон.

– Жаҳон Банкининг маълумотларига кўра, масалан, Австриядаги нархлар даражаси Венгриядаги нархлардан 1,9 баробар, Венгрия билан Россия 1,3 баробар, Россия билан Ўзбекистон нархлари эса 1,2 баробар фарқ қилади. Ёки Ўзбекистон ва Австриядаги нархларни солиштирсак 2,7 маротаба фарқ қилади, – дейди эксперт. – Шу билан бирга, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида амалга оширилган нархлар сиёсати нархлар даражасини ва нисбатларини бугунги кун учун номутаносиб ҳолга келтириб қўйганини ҳам эътироф этишимиз даркор. Шунинг учун ҳам нархларни аҳолининг тўловга қобилиятига ва корхоналар рақобатбардошлигига таъсирини ҳисобга олиб бу борада ҳам мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини қайд этишимиз зарур.
 
Барчани қизиқтирган бензин нархига тўхталадиган бўлсак, ҳозир бензин баҳоси нархлар ошганидан сўнг – 0,52 АҚШ доллари эквивалентида ташкил этаяпти. Ҳозирги нархлар маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятининг энг кам даражадаги иқтисодий фойдалилигини таъминлаш учунгина етарли. Бензин нархлари кўп йиллар мобайнида жуда паст даражада сақланиб келган, яъни қўшниларимиз бозорларида шакллантирилган нархига тўғри келмаслиги, уни четга олиб кетилишига сабаб бўлган. Нефтни қайта ишлаш корхоналарининг зарарлари эса давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинган. Бунинг ўзига яраша иқтисодий ва ижтимоий сабаблари бўлган.
 
Ҳозирги кунда фақатгина Туркманистонда бензин нархи республикамиздагидан пастроқ бўлиб, бир литри 0,28 АҚШ долларига тенг. Қозоғистонда - 0,54 долл., Қирғизистонда - 0,62 долл., Россияда - 0,69 долл., Тожикистонда - 0,75 долл. Ривожланган мамлакатларда бензин нархи биздагидан кўра камида 3 баробар баланд. Масалан, Германияда - 1,61, Буюк Британияда - 1,62, Италияда - 1,83 АҚШ долларига тенг.

Манба: ЎзА

Поделиться