Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Божхонада қандай имтиёзлар жорий этилди? Бу ҳақда навоийлик тадбиркорлар хабардор қилинди

2018-01-18 | Жамият

Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида божхона соҳасида яратилаётган имтиёз ва қулайликлар, тақдим этилаётган енгилликлар ҳақида тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш мақсадида амалий семинар ўтказилди.

Унда, хусусан, мутахассислар томонидан жорий йилнинг 1 январидан экспорт-импорт билан шуғулланувчи корхоналар учун божхона ҳамда солиқ соҳасида яратилган енгилликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

– Жорий йилнинг 1 январидан хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига ҳам бир қатор имкониятлар яратилгани улар фаолияти ривожида муҳим аҳамият касб этади, – дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуродов. – Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги “Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қиймати 5 минг долларгача бўлган товарлар экспорт шартномаси тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан четга олиб чиқилиши мумкин. 

Семинарда, шунингдек, божхона тизимида жисмоний шахслар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида ҳам тушунча берилди. Хусусан, жорий йилдан аҳоли томонидан 2 минг долларгача миқдордаги хорижий валютани юртимизга олиб киришда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этилмайди. Бундан ташқари, эндиликда 5 минг долларгача бўлган валютани фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда фақат ёзма декларация тўлдирилади. Халқаро аэропортларда икки йўлакли тизим ташкил этилгани ҳам чет элга чиқиш ва мамлакатимизга киришда фуқароларнинг сарфлайдиган ўртача вақти 2,5 соатдан 21 дақиқага камайишига олиб келди. 

Семинар доирасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди. Импорт товарлар ҳамда чет элдан келтирилаётган ускуналарни вилоят ҳудудидаги темир йўл бекатларида қабул қилиб олиш, экспорт қилинаётган маҳсулотларни лаборатория текширувидан ўтказишда қатор муаммолар борлиги таъкидланди ва уларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться