Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«UNO Corporation» компанияси Президенти Масаки Уно бошчилиғидаги Япония компаниялари делегацияси билан учрашув

2018-01-17 | Жамият

2018 йил 16 январь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Япониянинг “Uno Corporation” ва “Jyonan Kotsu” компаниялари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Япония делегация таркибидан “Uno Corporation” компанияси президенти жаноб Масаки Уно, “Jyonan Kotsu” компанияси президенти жаноб Хироши Сасаме ва мазкур компаниянинг директори жаноб Карпу Шерпа иштирок этди.

Вазирлик томонидан учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазир ўринбосари З.Умаров, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов ва ўринбосари У.Назаров иштирок этди.

Учрашувда, З.Умаров Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик бўйича, жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Японияда техник стажировкадан ўтказиш борасида яқин ҳамкорлик олиб боришини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги техник стажировка бўйича ҳамкорлик 2012 йил 28 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Япониянинг таълим соҳасидаги ҳамкорлик ташкилоти (JITCO) ўртасида ўзаро Англашув тўғрисидаги Меморандумга, шунингдек, 2015 йил 26 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва “CHUO SANGYO SHINKO” агентлиги ўртасидаги Техник стажёрларни тайёрлаш Дастури бўйича Битимга асосан амалга оширилади.

Ушбу ҳужжатларни татбиқ этиш доирасида 2017 йилда Япония томони сўровига кўра, Ўзбекистондан 17 нафар фуқаро-стажёр Япониянинг турли компанияларида техник стажировкадан ўтиш мақсадида юборилган.

Ўз навбатида, Япония делегациясининг аъзолари илиқ қабул учун  ўз миннатдорчилигини изҳор этди ва ушбу делегация тақдим этаётган япон компаниялари Ўзбекистон билан техник стажировка йўналишида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди. Учрашув давомида, Японияга кетиш истагида бўлган фуқароларга тил ўргатиш масалалари муҳокама қилинди. Делегация, шу билан бирга, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Японияда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш ва ўқитиш марказида ҳам бўлди.

Учрашув ишчан ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться