Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: тезкор тиббий гуруҳ Қозоғистонга учиб кетди

2018-01-19 | Соғлиқни сақлаш

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, Тошкент вақти билан 09:30 атрофида, «Самара—Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учради. Автобусда 57 нафар йўловчи бўлган. Йўловчиларнинг 52 нафари воқеа жойида вафот этган, 5 нафар киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор тиббий гуруҳ ташкил этилди ва гуруҳ Қозоғистон Республикасига учиб кетди. Камбустиолог, анестезиолог-реаниматолог, суд-мед эксперт ва психолог каби малакали шифокорлардан таркиб топган ушбу гуруҳга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек Худаяров бошчилик қилмоқда. Тезкор тиббий гуруҳ зарур воситалар, дори-дармон захиралари билан етарли даражада таъминланган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун захира ўринлари тайёрланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться