Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пахтаобод туманида ўз фаолиятини бошлаган “Ёшлар маркази”да ёшлар учун қандай шароитлар яратилган?

2018-01-19 | Жамият

Андижон вилояти Пахтаобод туманида “Ёшлар маркази” фаолият бошлагани муносабати билан тадбир ташкил этилди.

– Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган таъсис қурултойида юртимизда 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизими жорий этилиши муносабати билан туман ва шаҳарларда фаолияти тўхтатиладиган коллежлар биносини ёшлар иттифоқига ўтказиш ҳақида таклиф билдирган эди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтаобод тумани кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Зулхумор Назирова. – Ана шундан келиб чиқиб, Пахтаобод енгил саноат касб-ҳунар коллежи биноси биз, ёшлар ихтиёрига топширилди. Бу ерда самарали фаолият юритишимиз учун барча шароит яратилган. 

Ушбу марказда туман ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари қабулхоналари, шунингдек, қатор спорт турлари, хорижий тилларни ўргатиш тўгараклари, касб-ҳунарга йўналтириш, психологик маслаҳат хоналари очилди. Тикувчилик цехи ишга туширилиб, 10 нафар ёш доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон шаҳри, Андижон, Балиқчи, Пахтаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа туманлари кенгашлари раисларига янги “Spark” автомашиналари топширилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева сўзга чиқди. 

 
Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат),ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться