Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида 2017 йилда нечта янги автобус йўналиши очилди?

2018-01-18 | Жамият

Тошкент шаҳрида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан сиқилган табиий газда ишлайдиган катта сиғимли 50 дона “МАN” русумли, ўрта сиғимли 140 дона “ISUZU” русумли автобуслар харид қилиниб, йўналишларга чиқарилган.

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Жўраевнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг июнь ойида йўналишларга ўртача 832 дона автобус чиқарилган бўлса, ҳозирги кунга келиб шаҳардаги автобус йўналишларига кунига мингдан ортиқ автобуслар чиқарилмоқда. 
 
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, аҳолининг истаклари ва йўловчи оқимини ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2017 йилда пойтахтда 6 та янги автобус йўналиши очилган.

Манба: ЎзА

Поделиться