Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Асосий мақсад солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор қилиш

2018-01-19 | Жамият

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия, божхона бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Семинар йиғилишни ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига етказишга қаратилди.

Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Темуров сўзга чиқиб, ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда туб ўзгаришларни амалга оширишда энг муҳим ва янги босқични бошлаб берганлиги, хусусан, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинган 2018 йилда ҳам солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сонли қарор ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 3 та Қонуни қабул қилинди, Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

– Бугунги семинар йиғилишда вилоятимиз тадбиркорлари учун жорий йилдан солиқ соҳасидаги қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан. 2018 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланганлиги, бюджетдан ташқари Пенция жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди. Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақланиб қолди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида белгиланди, дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Саидов.

– 2016 йилда ташкил этилган хусусий корхонамиз пишган ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган, дейди «Боёт ғишт» хусусий корхонаси раҳбари Қаҳрамон Султонов. Дастлаб 30 нафар билан ишчи билан фаолиятимизни бошлаган бўлсак, ҳозирда 50 нафар маҳаллий йигит қизларни бандлигини таъминладик. Бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди. Ушбу семинарда фаолиятимиз давомида зарур бўладиган ахборотлар, солиқ қонунчилигига киритилган янгилик ва ўзгартишлар, жумладан 2018 йилда тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар ҳақида ўзимиз учун зарур бўлган ахборотларга эга бўлдик. Шуни айтишим керакки, йилдан-йилга бундай имкониятларнинг кенгайтириб борилаётгани тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожланишида амалий ёрдам беради.

– Ўтган 2017 йилда солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка ҳавола этишга ҳаракат қилдик. Жорий йилда ҳам мазкур соҳадаги янгиликларни ўз вақтида юртдошларимизга очиқ, ошкора ва халқчил тилда етказишни режалаштирганмиз. Бу каби семинарларнинг ташкил этилиши нафақат, жамоатчиликнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда, балки давлат ташкилотлари билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади, - дейди «Ўзбекистон - 24» телеканали вилоят мухбири Интизор Матчанова.

Тадбир давомида намуна кўрсатиб, фаолияти давомида солиқларни ўз вақтида тўлаб келаётган, қонунга итоаткор бир гуруҳ жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, солиқ қонунчилигидаги янгиликларни тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишдаги фаоллиги учун оммавий ахборот воситалари вакилларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Кўргазмали семинар йиғилишда вилоят ҳокими И.Собиров иштирок этди ва сўзга чиқди.

Тадбирда таъкидланганидек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ соҳасида солиқ мониторинги, солиқ таътили ва инсофли солиқ тўловчи каби янги атамалар киритилди. .

Бу ўз навбатида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ мунозарали масалаларни тезда ҳал қилиш, пеня ва жарималар ёзилиши туфайли молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш имкониятини беради.

Солиқ қонунчилигига оид янгиликларни ўзида жамлаган кўргазмали стендлар ва тарқатма материаллар тадбир иштирокчилари учун янада кенг маълумот олиш имкониятини яратди. Шунингдек, йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан тақдим этилган саволларга мутасадди ташкилот ва идоралар масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

 

Дилрабо КУРЯЗОВА

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться