Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

2018-02-06 | Соғлиқни сақлаш

Мудофаа вазирлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари фонднинг Тиббий ташхис марказида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган 50 нафар оила педиатр, окулист, эндокринолог, гинеколог, терапевт, хирург каби шифокорлар қабулида бўлди. Уларга марказ шифокорлари томонидан “Совуқ ҳавода шамоллашдан сақланиш”, “Ўсмирлик даврига хос хусусиятлар”, “Уй шароитида камқонликнинг олдини олиш”, “Қандли диабет нима?” каби мавзуларда тушунча ва тавсиялар берилди.
 
Умида Ашерованинг турмуш ўртоғи Шермуҳаммад Ашеров 2000 йил хизмат бурчини ўташ вақтида мардона ҳалок бўлган.
 
– Ўша пайтда турмуш қурганимизга эндигина уч йил бўлганди. Мен эса бир ярим ёш қизим билан ёлғиз қолгандим. Яқинда қизим 19 га киради, – дейди Умида опа. – Ўтган вақт давомида давлатимиз раҳбарияти, қолаверса, Мудофаа вазирлиги томонидан бизга моддий, маънавий ёрдам бериб келинмоқда. Ўтган йил июнь ойида қизим билан Хитойга дам олишга йўлланма беришди. Мунтазам тарзда тиббий кўрикдан ўтишга чақиришади.
 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться