Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши биргаликда курашайлик
2018-02-06 | Жамият
Ҳар қандай жиноятчилик, шу жумладан, коррупция ҳам давлат ва жамият ривожланишига тўсқинлик қилади. Чунки коррупция жинояти давлатга, қонунларга ишончсизлик, уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вижудга келтиради.
"Коррупция" сўзи лотинча "пора бериб сотиб олиш", "пора эвазига оғдириб олиш", “давлатга сотқинлик қилиш", сотилиш" деган маънони англатади. Коррупциянинг энг хавфли жихати шундан иборатки, бунда давлат хизматчиси ҳисобланувчи мансабдор шахс маълум ҳақ – пора эвазига иккинчи томон- пора берувчини қонунга зид бўлган талабини бажаради ёки унинг ғайриқонуний қилмишларидан кўз юмади, бу эса давлат ва жамият манфаатларига зарар етказади.
Коррупция — давлат функциясини бажариш топширилган хизматчиларнинг ўз хизмат мавқеи ва эгаллаб турган мансаби ҳамда у билан боғлиқ бўлган обрўсидан шахсий бойлик орттириш мақсадида ёки бир гуруҳ шахсларнинг манфаатлари йўлида ғараз мақсадларда фойдаланишдан иборат бўлган хавфли ҳодисадир. Ушбу юқорида кўрсатилган таърифлар мазмунан бир хил, лекин шу ўринда коррупция ниҳоятда кенг қамровли тушунча бўлиб, коррупция тушунчасини фақат порахўрликкка нисбатан ишлатмасдан, ушбу тушунчани криминалогияда коррупция – давлат мансабида ўтирган шахсларнинг жиноят олами билан доимий алоқаси тушунилади. Коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги шундаки, ушбу ижтимоий жиҳатдан салбий ҳодисанинг вижудга келиш сабаблари ҳуқуқий ва криминалогик жиҳатларини ўрганиш бу иллатга қарши кураш самарадорлигини ошириш имконини беради.
“Ҳеч шубҳасиз мамлакатда коррупцияга қарши кураш даражаси унинг амалий самараси кўп жихатдан ҳуқуқ- тартибот, прокуратура ва суд органлари тизимининг ўзида бу иллатга қарши кураш олиб борилаётгани билан боғлиқдир” деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг маърузасида.
Бугунги иқтисодий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш учун, аввало кадрлар билан ишлаш такомилаштирилиши лозим, яъни хизматга олинаётган шахсларнинг ўз хизмат вазифасидан бойлик орттириш мақсадида фойдаланмасликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг асосий вазифаси жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини ҳар бир ишга кираётган ёшларга тушунтирилиши керак.
Бугунги кунда Божхона органлари шахсий таркиби ўртасида профилактика ишларини, коррупцияга қарши курашишни кучайтириш ҳамда тизимда нопок ходимларга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш мақсадида, ДБҚнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий божхона бошқармалари билан ҳамкорликдаги комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси божхона органларида коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш ва фуқароларни оғзаки мурожаатларини қабул қилиш борасида “Ишонч телефонлари” ташкил қилиниб, улар туну-кун давомида узлуксиз ишлаб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида" 2017 йил 3 январда ЎРҚ 419-сон Қонуни қабул қилинганлиги ушбу соҳада жуда катта ҳаракатлардан бири бўлди. Ушбу қонун 6-боб, 34 та моддадан иборат бўлиб, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролар ҳамда ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш, аниқ моддаларда ифода қилинган.
Яна шуни такидлаб утиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги Қарорига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил қилинди ҳамда унинг аниқ вазифалари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бешинчи бўлими “Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар” деб номланиб, 16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]ушбу бўлимда “Бошқарув тартибига қарши жиноятлар” деб номланувчи XV боб мавжуд. Ушбу бобда коррупция, яъни порахўрлик ва таъмагирлик каби жиноятларга жавобгарлик чоралари аниқ ва тушунарли қилиб белгилаб берилган.
Жумладан, мазкур кодекснинг 205 дан тортиб 212 моддаларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этганлик учун жазо чоралари муқаррар эканлиги белгилаб берилган. Жиноят кодексининг ушбу моддаларининг мазмун мохияти ҳар бир инсон тушуниб, англаб олиши зарур. Ушбу моддаларни мазмун-моҳиятини ҳуқуқшуносларимиз тўлиқ тушунтириб, тарғибот-ташвиқот ишларини доимий равишда олиб борилиши, ушбу иллатга қарши курашишда энг самарали воситадир.
Шу ўринда аҳолининг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги тобора юксалтирилиб борилса, лоқайдлик, бефарқлиқ деган тушунчалардан бутунлай ҳоли бўлсак, давлат хокимиятидаги мансабдор шахснинг қалби тоза, иймони бутун, иродаси баққувват бўлса, Ватан, халқ дардини ўзини дарди деб билса, коррупция деб аталмиш иллатни олди олинади. Зеро, Ватан тараққиёти йўлида жон куйдириш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.
Акбар Пўлатов,
божхона хизмати капитани
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси