Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Интеллектуал мулк агентлигида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

2018-02-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарида Агентлик ва тизимдаги Ўқув маркази давлат унитар корхонаси ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири ю.ф.д., Тошев Бобоқул Норқобилович ўз маърузаси билан қатнашди.

Маърузачи томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари хусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича долзарб масалалар, ҳамда бу борада Ўзбекистонда мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам кенг ёритилди.

Шунингдек, интеллектуал мулк йўналишида коррупцияни олдини олиш бўйича жаҳон давлатларининг тажрибаси хусусан, қонунчилик тизими, жавобгарлик чоралари ва бошқа муҳим масалалар айтиб ўтилди.

Ўзаро савол-жавоб ва баҳс-мунозара шаклида ўтган ушбу семинар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться