Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги қонун лойиҳаси муҳокамада

2018-02-07 | Жамият

«Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар ва идоралар масъул ходимлари, БМТ Тараққиёт дастури, халқаро молия ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
 
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Н.Жўраев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида ишлаб чиқилган «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун икки томонлама шериклик шаклларини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
 
Тадбирдан кўзланган мақсад иштирокчиларни Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан таништириш, қонун лойиҳасининг асосий қоидалари бўйича иштирокчилар билан фикр алмашиш, шунингдек, Ўзбекистондаги давлат ва хусусий шериклик тажриба лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.
 
Қонун лойиҳасида давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, мазкур шериклик иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу шериклик лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб берилган.
 
Давра суҳбатида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, давлат ва хусусий шериклик стратегиясини ишлаб чиқиш, мазкур соҳасидаги лойиҳаларни рағбатлантириш ва мониторинг қилиш учун масъул органни аниқлаш зарурлиги қайд этилди.
 
Ўзбекистон Республикасида давлат ва хусусий ҳамкорликни ривожлантиришнинг замонавий интеграл ҳуқуқий асосларини шакллантириш жамиятнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун давлат ва хусусий сектор ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини беради.
 
Давра суҳбатида вазирлик ва идоралар вакиллари ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди.
 

Шахноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться