Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода Европа давлатлари ипакчилик саноат парки ташкил этилади

2018-02-07 | Жамият

Жорий йилнинг 19 март куни Бухорода Италия ипак ассоциацияси билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилади. Унда Италия ипак ассоциацияси раҳбари Стефана Витали раҳбарлигида кўплаб тадбиркор, инвесторларлар, молиявий институтлар, OPEC, UNIDO, FAO вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзАга “Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан хабар қилинди.

Саноат паркини ташкил этиш жараёнида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси БМТнинг бир қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тажриба лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Улар келгусида Туркманистон, Тожикистон каби қўшни давлатларга ҳам тадбиқ этилади.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар соҳада Хитой, Вьетнам каби қирқдан ортиқ давлат вакиллари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этилган. Энди Италия, Франция, Германия каби давлатлар билан ҳамкорлик босқичи бошланади.
 
Юртимиз азалдан ўзининг ипак маҳсулотлари билан дунё халқларига маълум ва машҳур бўлиб келган. Кўпгина тарихий манбаларда юртимиз ипакчилар, ҳунармандлар юрти сифатида таърифланади. Ўтган йили ЮНЕСКО ўзбек шойи матолари – атлас ва адрасни тайёрлашнинг қадимий технологиясини номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш рўйхатига киритгани ҳам бежиз эмас, албатта.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида мамлакатимиз шароитида пиллачилик тармоғида 500 миллион доллар миқдорида экспорт қилиш имконияти борлиги ҳақида тўхталиб ўтган эди. Албатта, юртимизда бундай салоҳият мавжуд ва соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳам кенг.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказилган “Ўзбек-Европа Ипак” форумида Стефано Витали Италия-Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ушбу соҳада ҳам ривожланиши учун товар рекламасининг роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлаган эди.

Манба: ЎзА

Поделиться