Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Алишер Навоий – миллатимиз ғурури

2018-02-09 | Жамият

Жорий йилнинг 8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида Вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ташаббуси билан буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган видео-мулоқот ташкил этилди. Республика олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг бевосита иштирокида ўтказилган ушбу тадбир, Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти ва тарбиявий аҳамиятини талаба-ёшлар қалби ва онгига чуқур сингдиришга қаратилди.

Мазкур видео-мулоқотда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессор-ўқитувчилари «Навоий ва замонамиз», «Ҳозирги ўзбек адабиётида Навоий образи», «Алишер Навоий – Буюк тилшунос» мавзуларидаги маърузалари ҳамда шоир Абдумажид Азим, шоира Адиба Умировалар ўз ижод намуналари билан иштирок этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться