Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Журналистларда "тушум" борми ёхуд коррупцияга сабабчилар ким?

2018-02-12 | Жамият

Бугун жамиятни порахўрликдан тозалаш, бу иллатнинг мамлакат тараққиётига қай даражада салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида кўп гапиряпмиз. “Коррупция” деган истилоҳ тилимиздан тушмай қолди. Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кунда-кунора қайсидир судьянинг, таълим муассасаси маъмурининг, божхона ёки ички ишлар ходимининг катта миқдорда пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Ўзаро суҳбатларда қайсидир соҳа вакилларини порахўрликда айблаймиз. Аммо бу иллатнинг жамиятда илдиз отиб, ривожланишига, аввало, ўзимиз сабабчи эканимизни ўйламаймиз.
 
Оддийгина бир идорга ишимиз тушса ҳам эшикдан кирмасдан таниш қидирамиз. Шифокорнинг чўнтагига ўзимиз пул тиқамиз, ҳали яна ишим тушади, кейинги сафар келганимда навбатсиз қабул қилади, деб ўйлаймиз. Ўғлимизнинг боғча опаси, қизимизнинг муаллимасига ўзимиз совға берамиз. Шундай қилсак, фарзандларимизга кўпроқ эътибор қаратади, деб ҳисоблаймиз. Йўл ҳаракати қоидасини бузганимизда тўхтатган нозирнинг қошига қўлимизни кўксимизга қўйиб, ўзимиз тушиб борамиз. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилишнинг нархи қанча экнини билганимиз учун ҳам шундай қиламиз. Газ, свет, сувданман, деб келган назоратчини ҳам ўзимиз йўлдан урамиз. 
 
“Уларнинг ҳаммаси қўлга қарайди, иримини қилмасангиз ишингиз битмайди”, дейишингиз мумкин. Лекин уларни порахўрликка биз ўргатмадикми? Чўнтагига пул тиққанимизда қўрқувдан кўзлари катта-катта бўлиб кетган, хижолатдан юзлари қизарган ёшгина шифокорнининг бора-бора юзсиз порахўрга айланишига биз сабабчи эмасмизми? 
 
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида фуқароларнинг фикри ўрганилган. 
 
Респондентларнинг 76,3 фоизи коррупция ҳамма жойда эмас, балки айрим соҳаларидагина бор деб ҳисоблайди. Масалан, 37,6 фоизи киши соғлиқни сақлаш тизимини энг коррупциялашган соҳа сифатида кўрсатган. Таълим тизими ундан кейинги ўринда турибди. 
 
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари, бандлик, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат, банк, солиқ ва божхона идоралари, ҳокимликлар ҳамда бошқалар фаолиятида ҳам коррупция учраши билдирилган.
 
Ўйланиб қолади киши, бизда корупция учрамайдиган соҳанинг ўзи бормикан?
 
Ким биландир танишиб қолсак, дарров қаерда ишлашини суриштирамиз. Мабодо бизга керакли соҳа одами бўлса, муомалани қуюқроқ қиламиз, қўл телефони номерини ёзиб оламиз: асқотиб қолиши мумкин. 
 
Тасодифан танишиб қолганим бир киши қаерда ишлашимни сўради. Журналист эканимни айтдим. “Ойлик қанча?”, сўради у яна. “Тирикчилик учун етади”, дедим. “Тушумчи, тушум борми?”, тиржайди у. Мен ҳам бошқалар каби бундай саволларни эшитавериб қулоғим пишиб кетган. Кўнглимга олмай (аслида бундай савол учун бундай бетаъмиздан хафа бўлишим керак) жавоб бердим: “Йўқ, қуруқ ойликнинг ўзи, ака”. “Э, қўйсангизчи, ҳозир ким қуруқ ойликка ишлайди. Ойликка яшаб бўлмаслигини яхши биламизку. Журналистларниям тушуми бўлса керак?!” - деди у синини бузмай.
 
Афсуски, кўпчилигимиз шундай ўйлаймиз...
 

Воҳид Луқмон, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться