Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марҳум «иштироки»да тузилган далолатнома

2018-02-14 | Жамият

Электр энергиясидан кимдир ноқонуний тарзда фойдаланиб, тўлов мажбуриятидан қочиб юрган бўлса, халқона айтганда, Алининг қарзини Валидан ундириш инсофдан бўлмайди. Бу фикрга барчамиз қўшиламиз. Шунга қарамасдан, электр тармоқлари корхонасида ишлаётган баъзи ходимларнинг «уддабурон»лиги олдида ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур бўламиз.

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ариза билан мурожаат қилган Р.Саъдуллаеванинг манфаатини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритди. Ушбу аризада Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари 2014 йил 16 январда тузган далолатномани ғайриқонуний деб топиш ва унинг асосида ҳисобланган 1 млн. 669 минг 20 сўм қарздорликни ундирувдан чиқариш ва мансабдор шахсдан манфаатдор шахсга етказилган маънавий зарар учун 5 млн. сўм товон пули ундириш сўралди.
 
Суд мажлисида Р.Саъдуллаева Қарши шаҳар 1-миттитумандаги 1 «А» уй, 9-хонадон ўзига тегишли эканини баён этди. Ушбу уйда электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлса-да, корхона томонидан Қарши шаҳридаги хонадонларда электр энергиясидан фойдаланишни ўрганиш бўйича жалб қилинган Нишон тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Б.Ғайимназаров 2014 йил 16 январда «ҳисоблагич ўзбошимчалик билан алмаштирилган» деб далолатнома тузади. Янада ажабланарли томони шундаки, ушбу далолатномага Р.Саъдуллаева эмас, унинг 2006 йили вафот этган отаси С.Турдиев иштирок этди, деб ҳатто марҳумнинг имзоси ҳам қўйилган экан.
 
Суд фуқаролик ишлари бўйича материалларда тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берди ва истеъмолчининг талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Суд қарорига кўра, Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимларининг далолатнома тузишдан иборат хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди ва далолатномага асосан фуқаро Р.Саъдуллаева хонадонига ҳисобланган 1 млн. 669 минг 20 сўм қарздорликни ундирув рўйхатидан чиқариш мажбурияти юклатилди.

 

Юлдуз Теминова,
Ўзбекистон истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 
Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

Манба: ЎзА

Поделиться