Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон–Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари

2018-02-15 | Жамият

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 26 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – Корея дўстлиги: тарих саҳифалари, истиқбол уфқлари” мавзуида ўтказилди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро экспертлар, дипломатик корпус, талаба-ёшлар, журналистлар иштирок этди. Йиғилишда ўзбек ва корейс халқларининг кўп асрлик тарихий-маданий алоқалари, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари хусусида сўз юритилди. 

Ўзбекистон – Корея дўстлик жамияти раиси, Тошкентдаги Инҳа университети ректори Сарвар Бобохўжаев, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Ким Же У ва бошқалар мамлакатларимиз катта салоҳият ва имкониятларга эга экани, жумладан, фан-таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

1992 йилда икки давлат ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилингани савдо-иқтисодий, сармоя, саноат, ахборот-коммуникация технологиялари, қурилиш, нефть-газ, машинасозлик, тўқимачилик, логистика, кимё саноати, таълим, соғлиқни сақлаш каби кўплаб соҳалар бўйича ҳамкорликни амалга оширишга хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимизнинг олий ўқув юртлари Жанубий Кореянинг 30 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Юртимиздаги 13 олий ўқув юрти, 28 мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежларида корейс тили ва маданияти маркази ташкил этилган. 

Кўп миллатли халқимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган корейс диаспораси вакиллари ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этмоқда. 

Сессияда иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. 

Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси мутасаддилари, Тошкентдаги Инҳа университети ҳамда Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться