Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қадр – инсонни юксакликка кўтаради
2018-05-07 | Жамият
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий меъзони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил апрелдаги 9- май “Хотира ва Қадрлаш куни тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар тўғрисидаги” ги ПҚ-3667-сон қарори ҳамда унинг 1-иловадаги “Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларги ўтказиш дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон давлат консерваторияси катта залида маданий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори профессор Б.Сайфуллаев очиб бериб, барча иккинчи жаҳон уриш ва меҳнат фахрийларини байрам билан табриклади.
Ушбу кеча давомида фахрийларга Ўзбекистон давлат консерваторияси раҳбарияти томонидан совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.Тадбирдан сўнг барча фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилиб меҳмон қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги