Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иштван Тарлош: Венгрия халқи Самарқандни яхши билади

2018-05-07 | Жамият

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев Венгрия делегациясини ушбу ташриф билан қутлаб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, туризм имкониятлари ҳақида маълумот берди. Самарқанд ва Будепешт шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди. 

–Венгрия халқи Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, хусусан, Самарқандни яхши билади, – деди И.Тарлош. – Самарқанд тарихий ёдгорликларга бой, чиройли, бир сўз билан айтганда, туризмни янада ривожлантириш учун улкан имкониятларга эга шаҳар экан. Келажакда бу қадимий шаҳар билан яқин алоқалар ўрнатиш ниятидамиз. 

Венгриялик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларни томоша қилди. 

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться