Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотира абадийдир!
2018-05-07 | Жамият
4-май куни Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи 3 нафар Улуғ ватан уруши қатнашчиларини байрам билан табриклаш учун Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Ғаллаорол туман ҳокимлиги, туман нуронийлар жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳамда вилоят академик халқ бадиий жамоалари дирекцияси билан биргаликда II Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳонадонига ташриф буюрди.
Даставвал уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда вилоят ҳокимининг пул ва эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг туман ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, туман нуронийлар жамғармаси, вилоят драма театри ва академик халқ бадиий жамоаларининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Ташриф чоғида уруш давридаги қўшиқлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан шеър ва мусиқалар ижро этилди. Нуронийларимиз дуога қўл очар экан кўзларида қувонч ёшларини яшира олмай бундай тинч-осуда кунларга етказганига шукроналар айтдилар.
Миржалол Шайзоқов
театр ёш актёри
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги