Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Мардлик ва жасорат” дарслари
2018-05-07 | Жамият
2018 йилнинг 4-8 май кунлари республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида “Мардлик ва жасорат” дарслари бўлиб ўтмоқда.
“Мардлик ва жасорат” дарсларида иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлганлар, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган собиқ жангчилар, мустақиллик йилларида ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг жасоратлари, уларнинг ватан тинчлиги йўлида кўрсатган қаҳрамонликлари тўғрисида ўқувчилар билан жонли мулоқотлар ўтказилмоқда.
Ўқувчилар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, ёлғиз ва кам таъминланган кексалар ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оилалари ҳолидан хабар олиб, уларнинг уй-рўзғор юмушларига кўмаклашмоқда ҳамда байрам билан табриклашмоқда.
Ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенгликни тарғиб қилиш, уларда Она ватан олдидаги бурч ҳисси, садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида таълим муассасаларида “Хотира ва қадрлаш куни” байрамига бағишлаб турли кўргазмалар, деворий газеталар ташкил этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги