Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия тажрибаси кенг ўрганилмоқда

2018-05-07 | Жамият

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) билан биргаликда “Қонун лойихаларини тайёрлашнинг замонавий услубиёти” мавзусида халқаро семинар ўтказди. 

Семинарда Олий Мажлис палаталари депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Германиянинг соҳа бўйича етакчи экспертлари ҳамда мутахассислари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Семинардан кўзланган асосий мақсад – қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий услубларни ва механизмларни жорий этиш бўйича Германия тажрибасини чуқур ўрганиш ва унинг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ижодкорлиги жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. 

Қонунчилик муаммолари институти директори Р.Хакимов ва бошқалар қонун ижодкорлигининг замонавий услубларини чуқур ўрганиш, бу жараёнда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш қонунларнинг сифатли бўлишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ)нинг “Марказий Осиё давлатларига ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш” минтақавий дастури директори Йорг Пуделька тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш, идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш борасида немис тажрибаси билан ўртоқлашди. Шунингдек, германиялик эксперт Франциска Брандт ҳам Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори бахолаб, бу борада Германия тажрибасининг ижобий жиҳатларини Ўзбекистон қонунчилик амалиётига жорий этишнинг истиқболлари ҳақида фикр билдирди. 

Семинар якунида билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида миллий қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш, бу борада Германиянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 

 

Инобат Аҳатова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться