Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хоразмда «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган марафон ва концерт дастури бўлиб ўтди
2018-05-07 | Жамият
Инсон қадри – улуғ, хотира – муқаддас! Хоразм вилоят хокимлиги, Хоразм вилоят маданият бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар билан хамкорликда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносиб нишонланмоқда. Хоразм вилояти марказига чирой бағишлаб турган Ал-Хоразмий кўчаси тадбирга мос равишда безатилиб, театр олдидан 3 км масофа бўйлаб ёшлар ўртасида югуриш марафонига старт берилди.
Марафон иштирокчилари олдида Ички ишлар бошқармасининг от минган офицерлари ҳамда харбий теҳникалар Ўзбекистон байроқларини илган ҳолда харакатланиб бордилар. Марофон иштирокчилари Урганч Олимпия захиралари коллежи стадионида Урганч санъат коллежининг “Оркестр жамоаси” томонидан тантанали мусиқа садолари остида кутиб олинди.
Тадбир доирасида харбий техникалар, харбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил қилинди.
Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов очиб берди ва марафон ғолибларини қимматбахо совғалар билан тақдирлади.
Шундан сўнг концерт дастури намойиш қилинди. Дастурдан ўрин олган ватанпарварлик, она юртга садоқат, армия ҳақидаги қўшиқлар томошабинлар кайфиятини янада кўтарди.
Айниқса, театр жамоаси томонидан намойиш қилинган театрлаштирилган саҳна кўринишлари уруш давридаги аскарларимиз сиймоларини томошабинлар кўз олдида гавдалантирди.
Оркестр жамоалари ижро қилган тантанали куй ва қўшиқлар жўшқинликни янада оширди. “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган тадбирлар шаҳар ва туманларда, қишлоқ ва маҳаллаларда кексаларни йўқлаш, уларни ҳолидан хабар олиш, уруш фахрийларини совға саломлар билан сийлаш каби тарғибот-ташвиқот ишлари билан давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги