Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Будапешт шаҳри мэри Бухорода
2018-05-07 | Жамият
Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди.
2018 йил 6 май санасида делегация расмий аъзолари Бухоро шаҳри ҳокими К.Камолов томонидан Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олинди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимлигида Меҳмонлар ҳамда вилоят ҳокими Ў.Барноев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда маданий муносабатларни йўлга қўйиш, туризм ва спорт йўналишларини биргаликда ривожлантириш, икки давлат ёшлари ўртасида фестивальлар ва конференциялар ташкил этиш ҳамда Бухоро-Венгрия ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш каби қатор масала ва таклифлар кўриб чиқилди.
Делегациянинг Бухорога расмий ташрифи давом этмоқда.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги