Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИИВ Академияси профессор-ўқитувчи лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади
2018-05-07 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси шаҳодатланган лавозимларга ҳуқуқшунос, ахборот технологиялари, шифокор (оториноларинголог, дерматовенеролог) ҳамда хорижий тиллар (инглиз, рус) мутахассисликлари бўйича магистр ва илмий даражасига эга бўлган номзодлар танловини эълон қилади.
ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талабларига кўра номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
ИИВнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида дастлабки суҳбатдан ўтган, индивидуал психологик тест топширган, белгиланган ҳужжатларни тўплаган, ҳарбий-тиббий кўрикдан ҳамда якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида хизматга қабул қилинади.
Шунингдек, муқаддам ички ишлар органларида бенуқсон хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган, кўп йиллик бой амалий иш тажрибасига эга бўлган собиқ ходимлар нафақалари сақланган ҳолда ҳамда фуқаролик олий ўқув юртларида хизмат фаолиятини олиб бораётган, илмий унвон ва даражага эга бўлган фуқаролар профессор-ўқитувчилар (ИИВ Академиясидаги шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан эркин ёлланган) таркибидаги мавжуд бўлган ўқитувчилик лавозимларига ишга таклиф қилинади.
Мурожаат учун телефонлар: (0371) 265-17-53, 265-65-32
Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Интизор кўчаси 68-уй.
Манба: ЎзА