Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига янги хонадонлар муборак бўлсин!

2018-05-07 | Жамият

6 май куни Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан, Яшнобод туманида намунавий ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадонларнинг тантанали топширув маросими бўлиб ўтди. Янги уйларнинг калитларини шахсан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Абдумавловонич Азизов топширди. Бу кун юзлаб ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун бахт-саодатга, шоду-хуррамликка ва чексиз қувончга тўла бўлди.

Янги ҳарбий шаҳарча яқин кунларгача умуман ободонлаштирилмаган ҳудуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев, Яшнобод туманига ташриф буюрган чоғида ушбу ҳудудни ободонлаштириш ва шу ерда ҳарбий шаҳарча қўриш зарурлиги тўғрисида фикр билдирган эди. Қисқа вақтда Олмос маҳалласида 18 та 5 қаватлик кенг ва қулай хоналарга эга уйлар қуриб битирилди.

Бундан ташқари, яқин орада ҳарбий шаҳарчада мактаб, поликлиника ва болалар боғчаси каби маъмурият объектлари барпо этилади.

Айтиб ўтиш жоизки, замонавий ҳарбий шаҳарча қурилишининг биринчи босқичи битирилди ва иккинчи босқич бўлмиш 900 та хонадонга мўлжалланган 30 та 5 қаватли уйларнинг қурилиши бошлаб юборилди.

Лойиҳанинг ўз вақтида битирилиши ва хонадонларнинг янги эгаларига топширилиши Тошкент шаҳар ҳокимлиги назорати остида бўлиб ўтмоқда.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться