Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тараққиёт стратегияси” маркази – Шанхай ижтимоий фанлар академияси: ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар

2018-10-26 | Жамият

Шу кунларда “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари “Бир макон, бир йўл: Евроосиёда барқарорлик ва фаровонлик” учинчи Шанхай халқаро форумида иштирок этмоқда. 

25 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Акмал Бурхонов Шанхай ижтимоий фанлар академияси (ШИФА) партия комиссияси котиби, Юй Синьхуэ ҳамда ШИФА ҳузуридаги “ақл марказлари”ни ўрганиш маркази вакиллари билан учрашувлар ўтказди. 

Суҳбат чоғида мамлакатларимизнинг таҳлил институтлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда кечаётган жадал ислоҳотлар шароитида икки давлат ахборот-таҳлил институтлари ва “ақл марказлари”нинг фаол алоқаларни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди. 

ШИФА партия комиссияси котиби Юй Синьхуэ мунтазам равишда юқори даражадаги учрашув ва тадбирлар ташкил қилиш ва соҳада ахборот алмашиш нафақат давлатларнинг ахборот-таҳлил саноатини ривожлантиришга, балки Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга имкон беришини таъкидлади. 

Музокаралар чоғида Хитой томони икки мамлакат “ақл марказлари”нинг ҳамкорлик форматини кенгайтириш, маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини билдирди. 

Учрашув якунида 2018 йилнинг апрель ойида “Тараққиёт стратегияси” маркази билан Шанхай ижтимоий фанлар академияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида баён этилган келишувларни изчил рўёбга чиқаришга келишиб олинди. 

Манба: ЎзА

Поделиться