Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар тўғрисида
2018-10-29 | Жамият
Ўзбекистон – Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига биноан 2018 йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Россия ТИВ делегациясига Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова бошчилик қилди.
Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, тажриба алмашилди.
Россия делегацияси шу куннинг ўзида ЖИДУ ўқитувчи ва талабалари билан учрашув ўтказди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги