Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни кенгайтирган ҳолда кўпроқ даромад орттириш учун барча шароит ва имкониятлар етарли.
Бухорода вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимларидан тузилган ишчи гуруҳлари томонидан қонуний тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини олдини олиш орқали солиқ солиш базасини кенгайтириш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.
Ушбу кўрсаткичларни вилоят мисолида айтадиган бўлсак, 2018 йил октябрь ойининг ўзида жами тўрт мингга яқин фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Жумладан:
- 1600 нафардан ортиқ фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтди;
- 1300 нафарга яқин фаолиятини вақтинча тўхтатиб, амалда эса тадбиркорликни давом эттираётган фуқароларнинг фаолияти қайта тикланди;
- Конверт усулида ҳақ олиб келаётган 760 нафардан ортиқ фуқаролар аниқланиб, уларнинг ёлланма ишчи сифатида рўйхатдан ўтказилиши натижасида ушбу фуқароларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди;
- 300 нафарга яқин тадбиркорларнинг солиқдан қочиш хатти-ҳаракатлари аниқланиб, уларнинг фаолияти амалдаги фаолиятига мослаштирилди;
- 550 нафарга яқин шахсларнинг аҳолига ноқонуний равишда пуллик транспорт хизматини кўрсатиш фаолияти белгиланган тартибда қонунийлаштирилди;
- 10 нафарга яқин шахсларнинг ноқонуний равишда концерт томоша хизматини кўрсатиш фаолияти қонунийлаштирилди.
Натижада, маҳаллий бюджетга қўшимча равишда ҳар ой 1 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағ келиб тушиши кўзда тутилмоқда.
Бу каби тадбирлар вилоятда давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги