Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: тизим ходимлари ўз фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликка амал қилиши керак

2018-10-29 | Жамият

27 октябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2018 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда адлия органлари ва муассасаларининг барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Мажлисда асосий эътибор Давлатимиз раҳбари томонидан адлия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қатор фармон ва қарорларининг бугунги кундаги ижроси, вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда таъминланаётганлик даражасини ўрганишга қаратилди..

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида 212 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 44 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилди. 1 405 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Келиб тушган жами 34  мингдан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 24 мингдан ортиғи қонуний ҳал этилди.

Аниқланган 367 минг та қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 6 774 та тақдимнома, 17 800 та огоҳнома киритилди, 1 620 нафар шахслар маъмурий, 3 600 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 346 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Судларга киритилган 24 млрд. сўмлик даъволар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 127 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан 2 млн. 650 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Давлат нотариал идоралари томонидан эса 3 млн. дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиб, 466 млрд сўм миқдорида давлат божи ва герб йиғимлари ундирилди.

Адлия органлари ва муассасалари томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсий, шу жумладан сайёр қабуллар ўтказиш ҳамда вазирлик фаолиятини кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ва олиб борилаётган фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича самарали ишлар олиб борилганлиги натижасида 59 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари орасида “Очиқлик индекси” бўйича ўтказилган навбатдаги рейтингида Адлия вазирлиги пешқадам орган сифатида биринчи ўринни эгаллади.

Бироқ, ютуқлар билан бир қаторда айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам мавжуд. Мажлисда улар кескин танқид қилинди.

Айниқса, туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш, нотариат, ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Нотариат ва давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси ходимлари томонидан фуқаролар билан ишлашда ҳанузгача қўпол муомалада бўлиш ҳолатлари муроса қилиб бўлмайдиган ҳолат сифатида эътироф этилди.

Адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифа 
ва тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш бўйича масъулиятини  янада ошириш кераклиги, ўз фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликка амал қилиши кераклиги қатъий белгилаб қўйилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться