Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоятида тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратилди

2018-10-30 | Жамият

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган режага асосан, жорий йилда синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантириш дастури ижроси юзасидан “Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси метрология бўлимига РСТ-200 кучланиш ва ток-трансформаторларни қиёслаш ускунаси харид қилинди.

Бу билан марказнинг метрология бўлими томонидан эндиликда ток-трансформаторларни ўрнатилган жойида метрологик текширувдан ўтказиш имконияти пайдо бўлди ҳамда келгусида лабораториянинг аккредитация доирасини кенгайтириш билан кучланиш трансформаторларини ҳам метрологик текширувдан ўтказиш имконияти юзага келади. Ўз навбатида хўжалик  юритувчи субъектларига кўрсатилаётган метрологик хизматларнинг сифати ошади ва қулайликлар яратилади.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться