Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамоат транспортини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
2018-10-29 | Жамият
Жамоат транспортини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Унда Жаҳон банки экспертлари пойтахт ҳудудида транспорт тармоқларини ривожлантириш, йўловчиларга ҳаракатланиш бўйича ахборотни инновацион усулларда етказиш масалалари муҳокама этилди.
Музокараларда Жанубий Кореянинг “KT” компанияси Тошкент шаҳрининг жамоат транспортларида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди. Бу жамоат транспортлари, хусусан автобус, такси ва метрода йўловчиларнинг нақд пулдан фойдаланмасдан ҳаракатланиш имкониятини кўзда тутади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида автоматлаштирилган тўлов карталарини яратиш, пойтахтнинг марказий ҳудудларида уларни сотиш ва ахборотлаштирилган марказларни ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, “KT” компанияси вакиллари автоматлаштирилган тизим Жанубий Кореянинг барча шаҳарларида муваффақиятли жорий этилганлигини таъкидлади.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати