Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти сарҳисоб қилинди
2018-10-30 | Жамият
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Гулистон шаҳридаги «Ёшлар» марказида Сирдарё вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевлар иштирок этишиб, вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг 5 йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, конференцияда вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг қуйи органи бўлган туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталарининг ҳисобот-сайлов конференцияларида сайланган 86 нафар делегатлар ҳамда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, жами 268 нафар вилоят фаоллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли ва 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармонлари ижроси доирасида вилоятда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, конференцияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра Сирдарё вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси бир овоздан Ўралова Дилфуза Жумановна 5 йиллик муддатга қайта сайланди. Конференцияда Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Устави муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар берилди. Конференция якунида вилоятимизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар
масалалари котибияти бош мутахассиси
Н.Ғафурова
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги