Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Инвестиция ва иқтисодий фаровонлик

08.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Адлия вазирлигида ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.

Инвестиция лойиҳалари янги тизим асосида амалга оширилади – барча тўсиқлар олиб ташланди

27.07.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июль куни хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги қолоқликларни бартараф этиш, сармояларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Вьетнам делегацияси Жиззах инвестицион имкониятлари билан танишди

26.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси вакиллари 25 июль куни Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий имкониятлари, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида бир қатор корхоналарда бўлди. 

Боёвутда кўп тармоқли саноат мажмуаси

24.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Сирдарё вилояти Боёвут туманида кўп тармоқли саноат мажмуаси – “NCG ENGINEERING Boyovut” компанияси пойдеворига рамзий тамал тоши қўйилди. 

Хитойлик инвесторлар Жиззахда

24.07.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг Хэнань провинцияси ишбилармонларидан иборат делегация инвестициявий шароитлар билан танишиш, ҳамкорлик шартномалари тузиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Халқ таълими вазирлиги Жаҳон Банки билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

20.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 18 июль куни Халқ таълими вазирлигида вазир ўринбосари Атабек Назиров раҳбарлигида Стефка Слава ва Арман Ватян бошчилигидаги Жаҳон Банки делегацияси билан расмий учрашув ўтказилди. Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш доирасида ўтказилди.

Адлия вазирлиги ахбороти: лойиҳа ишлаб чиқилди

19.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Мамлакатда инвестицион муҳитни янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, мазкур йўналишда давлат сиёсатининг изчиллигига инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида топшириққа асосан Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини тайёрлади.

Самарқанд шаҳрида тўрт юлдузли меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин

19.07.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Германиянинг “Plaza Hotelgroup GmbH” компанияси таъсисчилари билан учрашув ўтказди.

Жиззахда инвестицияларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

12.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Жиззах вилояти ҳокимлигида Давлат инвестиция қўмитаси раиси ўринбосари С.Бекенов иштирокида ҳамда вилоят ҳокими Э.Салиев раислигида вилоят, туман ва шаҳарларда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳамда 2018-2019 йиллар учун тасдиқланган инвестиция лойиҳалари ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 1-ярим йилида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳамда 2-ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифаларга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқди

04.07.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларни таъминлаш доирасида хорижий инвестициялар фаолиятига оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганмоқда.

Жаҳон банки Инновация вазирлигининг лойиҳаларига кредит линиясини очишга тайёр

29.06.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланланиш вазирлигида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёдаги молия, рақобатбардошлик ва инновация масалалари бўйича Глобал амалиёт сектори раҳбари Мариализа Мотта билан учрашди. Учршувда, шунингдек, Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги Ҳудудий идораси бош иқтисодчиси Стефка Славова ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Сердар Жепаров иштирок этди. 

Президент инвестиция лойиҳалари билан танишди

12.06.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари билан танишди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

19.04.2018СиёсатМанба: ЎзА

Инвестицияларни жалб қилишда халқаро ҳамкорлик

13.04.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

KPMGнинг Россия ва МДҲ бўйича инвестиция, капитал бозори бўлими бошлиғи Лидия Петрашова Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани иқтисодиётни либераллаштиришда қулай шароит яратаётганини таъкидлади. 

2018 йилнинг I​ чорагида инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан олиб борилган мониторинг натижалари

12.04.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

2018 йил I​ чораги давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1153 та олди-сотди шартномалари бўйича 478,9 млн. АҚШ доллари ва 2 888,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 15 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган. Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 152,4 млн. АҚШ доллари ва 1 111,2 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 9913 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Тайинлов

01.04.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 30 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14-ялпи мажлисида Рахматулла Назаров Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайланди.

Инвестиция жалб этиш динамикаси

17.01.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Амалга оширилган ишлар: 2017 йил давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1336 та олди-сотди шартномалари бўйича 470,7 млн. АҚШ доллари ва 2 479,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 15 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган.

Ўзбекистон – Туркия ишбилармон доираларининг давра суҳбати

17.01.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимизда 16 январь куни Туркиянинг “Ziraat Bankasi A.S.” банки бошқаруви раиси Ҳусейн Айдин бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон – Туркия ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.