Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Боёвутда кўп тармоқли саноат мажмуаси
2018-07-24 | Жамият
Сирдарё вилояти Боёвут туманида кўп тармоқли саноат мажмуаси – “NCG ENGINEERING Boyovut” компанияси пойдеворига рамзий тамал тоши қўйилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, фаол инвестиция сиёсати юритиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Президентимизнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Жанубий Корея Республикасига ташрифи чоғида ўзаро ҳамкорлик масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, молия-сармоявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинган эди. Ташриф доирасида ташкил этилган Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес форуми кореялик ишбилармонларнинг юртимизга бўлган қизиқишини янада оширди.
Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат) ЎзА
Манба: ЎзА