Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестицияларни жалб қилишда халқаро ҳамкорлик

2018-04-13 | Иқтисодиёт

KPMGнинг Россия ва МДҲ бўйича инвестиция, капитал бозори бўлими бошлиғи Лидия Петрашова Ўзбекистонда инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани иқтисодиётни либераллаштиришда қулай шароит яратаётганини таъкидлади. 

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзуида халқаро конференция ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, дипломатик корпус, халқаро молия институтлари, миллий ва хорижий экспертлар, компания ва корпорациялар – жами 30 дан зиёд хорижий давлат вакиллари иштирок этди. 

– Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда, – дейди KPMGнинг Россия ва МДҲ бўйича инвестиция, капитал бозори бўлими бошлиғи Лидия Петрашова. – Бунда давлат бошқарувининг очиқлигини, қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижросини таъминлашдаги шаффофлик алоҳида аҳамиятга эга. Инвесторлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилаётгани иқтисодиётни либераллаштиришда қулай шароит яратмоқда. Бугун мамлакат ҳудудларига тўғридан-тўғри хорижий сармоя киритиш имконияти мавжуд. Бу эса бошқарувнинг пастдан юқорига тамойилига тўлиқ мос келади. Тадбир доирасида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва мазкур жараёнда давлат иштирокини таъминлашда халқаро тажриба мавзуидаги маъруза билан иштирок этдим. 

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться