Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Наманган муҳандислик-технология институтининг лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади

19.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

Тошкент инвесторларни чорлайди

18.04.2019ИқтисодиётМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

17 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Инвестор куни” тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир турли соҳа ва тармоқлар тизимида янги йўналишларни очиш, муассасаларни ташкил этиш, замонавий турар жой, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш масканларини ишга туширишга қаратилган лойиҳалар тақдими ва муҳокамаси билан аҳамиятли бўлди.

Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси

17.04.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ”Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжумани Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилганига роппа роса ярим йил бўлган санада ўтказилаётгани боис, тадбир марказнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари олдидаги ярим йиллик ишлари бўйича ўзига хос ҳисобот бўлди, деса бўлади.

2019 йилда 110 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

17.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи Халқаро инвестициявий форуми бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон – Австрия: савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар

10.04.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкентда 9 апрель куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Кореялик инвесторлар қайси соҳага қизиқмоқда?

04.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида “Ўзбекистон – Корея” бизнес форуми ўтказилди. Унда Жанубий Кореянинг “Kostan”, “Dongsan engeeniering”, “People and landscape” компаниялари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон-Европа Иттифоқи муносабатлари ривожига ишонмоқда

03.04.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан жалб қилинган инвестициялар иштирокида мингдан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдам кўмагида қатор соҳаларда ўттиздан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

ТИВда “Эcзаcıбаşı” турк компанияси билан инвестицион ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди

02.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев “Eczacıbaşı”​ турк компанияси президенти Аталай Гюмраҳ билан учрашди.

Бухоро “BUKHARA INVESTMENT FORUM 2019” халқаро инвестиция форумига мезбонлик қилади!

28.03.2019ИқтисодиётМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

2019 йил 30-31 март кунлари “BUKHARA INVESTMENT FORUM 2019” халқаро инвестиция форумини ташкил этиш режалаштирилган.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди

25.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Абу-Даби шаҳридаги “Қаср ал-Ватан” саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.