Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилнинг I​ чорагида инвестиция мажбуриятларини бажарилиши юзасидан олиб борилган мониторинг натижалари

2018-04-12 | Иқтисодиёт

2018 йил I​ чораги давомида давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1153 та олди-сотди шартномалари бўйича 478,9 млн. АҚШ доллари ва 2 888,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 15 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган. Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 152,4 млн. АҚШ доллари ва 1 111,2 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 9913 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

2018 йил I​ чораги давомида 1153 та олди-сотди шартномаларидан 29 та шартнома бекор қилинди, 63 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилди ва қабул қилинди.

01.04.2018 й. ҳолатига давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1061 та олди-сотди шартномалари бўйича 478,7 млн. АҚШ доллари ва 2 692,0 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 13 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган. Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори 152,1 млн. АҚШ доллари ва 1 012,1 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 8177 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвесторлар томонидан

6,2 млн. АҚШ доллари ва 183,2 млрд. сўм инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвестициялар ҳажми 5,5 млн. АҚШ доллари ва 128,8 млрд. сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 63 та олди-сотди шартномалари шу жумладан, 12 та сотиб олиш қийматида ва 51 та «ноль» харид қийматида тузилган шартномаларга асосан киритилган умумий 245 минг АҚШ доллари ва

93,2 млрд. сўм миқдоридаги инвестициялар комиссия томонидан қабул қилинган ҳамда инвестиция ҳисобидан янги 1736 та иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, йил бошидан 33,1 млн АҚШ доллари ва 612,7 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан 121 та олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, шундан:

118 та паст рентабелли, иқтисодий ночор давлат активлари ва бўш турган бинолар «ноль» харид қийматида 33,1 млн АҚШ доллари ва 609,0 млрд. сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан;

3 та давлат активи 3,7 млрд. сўм инвестиция киритиш шарти билан сотиб олиш қиймати билан сотилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться