Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестиция ва иқтисодий фаровонлик

2018-08-08 | Жамият

Адлия вазирлигида ўтказилган давра суҳбати шундай номланди.

Тадбирда Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар, хорижий инвесторлар, консалтинг фирмалари вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирда соҳа мутахассислари Президентнинг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди.
 
Фармонда белгилаган тартибда туман, шаҳар ҳокимларига чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш назарда тутилган.
 
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва тартибда 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш имконияти яратилган.
 
Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида инвестициявий фаолиятни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати лойиҳасини тайёрлаш, тадбиркорлик субъектларига нисбатан валюта тушумларини уларнинг ҳисобрақамига келиб тушишини кечиктирганлик учун жарима қўллаш амалиётини бекор қилиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан ислоҳ қилиш каби муҳим ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган.
 

М.Тошқораева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться