Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тайинлов
2018-04-01 | Сиёсат
2018 йилнинг 30 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14-ялпи мажлисида Рахматулла Назаров Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайланди.
Илгарироқ, 23 март куни Ташқи ишлар вазирлигининг ШҲТ тузилмалари, шу жумладан Хитой билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи - Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори Рахматулла Назаров Навоий вилояти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб сайланган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги