Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитойлик инвесторлар Жиззахда

2018-07-24 | Жамият

Хитой Халқ Республикасининг Хэнань провинцияси ишбилармонларидан иборат делегация инвестициявий шароитлар билан танишиш, ҳамкорлик шартномалари тузиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Бундан аввалроқ Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари У.Эгамов хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб, Хэнань провинциясида фаолият юритувчи йирик компаниялар билан ҳамкорлик музокаралари ўтказиб қайтган эди. Хитойлик тадбиркорларнинг жавоб ташрифида Жиззах вилояти ва Хэнань провинцияси компаниялари ўртасида ҳамкорлик бўйича музокаралар давом эттирилди. 

Меҳмонлар вилоят ҳокимлигида юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар билан таништирилди. Ўзбекистон – Хитой савдо уйи ва вилоят ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Меҳмонлар “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида бўлиб, корхоналар фаолияти билан танишди. Ҳудудда тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, қулай инвестиция муҳити хитойлик тадбиркорларга манзур бўлди. Бу ерда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича Хитой компаниялари вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар музокаралар ўтказишди.

Вилоят марказидаги “Grand-Hotel” меҳмонхонасида хитойлик ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Тадбир давомида Хитойнинг Хэнань провинцияси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Хитойлик ишбилармонлар ташрифи доирасида ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокими Э.Солиев иштирок этди. 
 

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться