Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилоятида «Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари» мавзуйидаги илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2018-04-11 | Таълим
2018 йил 9-10 апрель кунлари Навоий вилоятида «Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари» мавзуйидаги илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Кўргазмада Қозоғистон Республикасининг 25 дан ортиқ олий таълим муассасалари ўз тақдимотларини намойиш этдилар. Кўргазма орқали ёшларнинг мамлакатимиздаги ҳамда Қозоғистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида мавжуд бўлган касб ва мутахассислик йўналишлари билан таништирилиб батафсил маълумотлар берилди.
Кўргазманинг биринчи кунида форум бўлиб ўтди. Форумда Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Солиев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғИ А.Абдуллаев, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Халқаро ишлари бўйича Витсе-президенти З.Торбекова, Навоий давлат кончилик институтининг проректори Н.Абдуазизовлар сўзга чиқиб Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш,таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва кадрлар тайёрлаш йўналишида иштироки тўғрисида фикр юритдилар.
Тадбир сўнгида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги