Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим сифатини ошириш йўлида

2018-04-30 | Таълим

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ходимлари ва Тошкент давлат Педагогика университетининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларининг фаолияти таҳлил қилинди.

Ўрганишдан асосий мақсад мактаблардаги таълим сифатини аниқлаш, таълим соҳасидаги салбий омиллар, камчиликлар, миқдорий ва сифатий ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, мониторинг натижасида олинган маълумотлар ёрдамида педагогик ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, улар асосида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга татбиқ этишдан иборат бўлди.

Шунингдек, мониторинг давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва таълим сифатини ошириш юзасидан Педагогика университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан умумтаълим мактабларига услубий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Ўрганиш натижалари жорий йил 21 апрель куни Бош вазир ўринбосари Қ.Акмалов раислигида ўтказилган Халқ таълими вазирлигининг навбатдан ташқари кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди.

Президентимиз олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Айниқса, ёш авлод камолоти ва таълим-тарбиясига юксак эътибор қаратилмоқда.

Бироқ жойларда ўқитувчиларни қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва бошқа жамоат ишларига мажбурий жалб этиш ҳолатлари кузатилаётгани, фан ўқитувчиларининг ўз устида етарли даражада ишламаслиги натижасида замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш малакалари етишмаслиги каби ҳолатлар таълим муассасаларида давлат таълим стандартларининг тўлақонли бажарилишига жиддий тўсқинлик қилаётганлиги қайд этилди.

Ҳайъат йиғилишида ўқувчиларга сифатли таълим-тарбия берилишини таъминлаш, бу борада педагогларга тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларга методик хизмат кўрсатиш ишларини ва маҳорат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари халқ таълими тизимидаги барча даражали раҳбарларнинг энг асосий вазифаси сифатида белгилаб олинди.


Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бўлими

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться