Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия университетлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи

2018-04-27 | Таълим

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Туркия олий таълим муассасаларида бўлиб “Илмий, фан ва маданият фестивали” доирасида меморандум имзолашди. 

ЎзМУ делегациясининг Туркияга тўрт кунлик сафари чоғида Кафкас университети, Истанбул Тижорат университети, Фотиҳ Султон Мехмет университети ҳамда Ибн Холдун университети билан истиқболли лойиҳалар борасида келишиб олинди. 

Мазкур режаларга асосан, Ўзбекистон ҳамда Туркия олий таълим муассасалари ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйишга, ҳамкорликда илмий-амалий конференциялар, маънавий-маърифий тадбирлар ва бошқа анжуманлар ўтказилади.

Шунингдек, учрашувларда ўзбек ва турк ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ёш тадқиқотчиларнинг илмий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замон талабларига мос кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди.

Манба: ЎзА

Поделиться