Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилнинг 1 майидан бошлаб лицензия амал қилиш муддатини узайтириш учун янги ижара шартномасини тузиш қатъиян ман этиладиган бўлди

2018-04-25 | Таълим

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари Қаҳрамон Акмалов бошчилигида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Мактабгача таълим вазири А.Шин, Ҳалқ таълим вазири У.Иноятов, Иқтисодиёт вазир Б.Ходжаев ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.

Иштирокчилар томонидан давлат таълим муассасалари ҳудудида шартнома асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини тартибга солиш борасидаги масала муҳокама этилди.

Мактабгача таълим вазирлигининг давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмай турган бўш майдонлари нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага берилганлиги тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Муҳокамалар асносида, 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб эҳтиёжи юқори бўлган давлат таълим муассасалари ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан лицензия амал қилиш муддатини узайтириш учун  янги ижара шартномасини тузиш қатъиян ман этилиши белгиланди.

Бугунга қадар давлат таълим муассасалари ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари лицензиясининг амал қилиш муддати доирасида ижара шартномаси асосида ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳамда лицензиясининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой аввал давлат таълим муассаса раҳбари нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари номига билдирги  юбориши лозимлиги алоҳида белгиланди.

Шунингдек, лицензиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат таълим муассасалари ҳудудида фаолиятини давом эттираётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари ёки бошқа тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарлик тортилиши ҳам кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида қамрови кам бўлган ёки фаолият юритмаётган давлат таълим муассасалари ҳудудида шартнома асосида фаолият юритаётган  нодавлат мактабгача таълим муассасаларига келгусида ўз фаолиятини давлат хусусий шерикчилик асосидага таълим муассасаларига айлантириш таклифи қўллаб-қувватланди.

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться