Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактаблар замонавий АКТ воситалари билан жиҳозланади

2018-04-19 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи доирасида “Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш учун грант маблағларини ажратиш бўйича келишув амалга оширилди.

Мазкур келишув асосида икки давлат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида республика миқёсида умумтаълим мактабларининг  информатика ва чет тили хоналарини жиҳозлаш учун 1303 комплект замонавий компьютер техникаси мажмуасини етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу комплект ўқитувчи учун компьютер (принтер билан), ўқувчилар учун компьютерлар, интерактив доска, проектор, кондиционер, стабилизатор, кабел ва тармоқ ускуналаридан иборат.

Бугун Сергели туманидаги 55-сонли мактабда мазкур лойиҳа доирасида замонавий компьютер ва АКТ воситалари билан жиҳозланган дастлабки мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь иштирок этди.

Умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида информатика ва чет тили фанларини ўқитишнинг сифатини ошириш (1-босқич)” лойиҳаси асосида юртимиздаги умумтаълим мактаблари умумий қиймати 108.8 млн юань (17 млн. АҚШ доллари) миқдорида 18 886 комплект замонавий компьютер, 1303 комплект интерактив доска ва проекторлар билан жиҳозланади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться