Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим: ҳамкорлик самаралари

2018-04-12 | Таълим

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари” мавзусида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги, Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси, Навоий давлат кончилик ҳамда педагогика институтлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Қозоғистон Республикасининг ўттизта олий таълим муассасаси ўз йўналиш ва ихтисосликлари бўйича ёшларга маълумот берди. 

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Солиев мамлакатимиздаги қозоқ миллий маданий марказлари фаолияти, икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди. Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси вакили К.Садирбаева, Қозоғистон транспорт ва коммуникация академияси проректори У.Кутибаев ва бошқалар Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили, деб эълон қилингани ўзбек халқига юксак ҳурмат ва эҳтиром рамзи эканини алоҳида қайд этди. 

– Бир дарёдан сув ичган икки халқнинг тили, маданияти, урф-одатлари ўхшаш, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун, – дейди Бутунжаҳон қозоқлар ассоциацияси вакили К.Садирбаева. – Биргина “Алпомиш” достонининг ўзбекча ва қозоқча талқинлари бўлиб, иккисида ҳам мардлик, ватанпарварлик ва бағрикенглик фазилатлари тараннум этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 мартдаги “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилганининг яна бир тасдиғи бўлди. 

Юртимизда қозоқ халқининг ардоқли фарзандлари хоки мангу қўним топган муқаддас қадамжолар обод этилаётир. Жумладан, вилоятдаги Сейтқул авлиё ҳамда Айтеке Би мақбаралари кўркам ҳолатга келтирилгани халқларимиз бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлидаги эзгу ишларга ёрқин мисолдир. Айни кунда вилоятда 80 дан зиёд қозоқ тилида ўқитиладиган умумтаълим мактаби бўлиб, уларда қозоқ миллатига мансуб ёшлар таълим-тарбия олмоқда. 

– Бугунги кунда Қозоғистондаги олий таълим муассасаларида 4 минг ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда, – дейди Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг халқаро ишлар бўйича вице-президенти З.Торебекова. – Наврўз кунлари иқтидорли, ташаббускор, изланувчан 18 қозоқ йигит-қизларининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати ташкил этилди. Бундай тадбирлар мамлакатларимиз ёшларини бирлаштириш, фикр алмашишида муҳим аҳамият касб этади.
 
– Қарағанда иқтисодиёт университетида замонавий шароитлар яратилган, – дейди ушбу олий ўқув юрти проректор М.Абдукимова. – Хусусан, бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида талабалар замонавий ахборот технологияларини чуқур ўрганиши, халқаро талаблар даражасида таълим олиши мумкин. Бу ерда масофадан туриб таҳсил олиш имконияти ҳам мавжуд. 

Навоий давлат кончилик институти билан Қозоғистоннинг еттита олий ўқув юрти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 
 
Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА 
 

Манба: ЎзА

Поделиться