Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бойсунда мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
2018-04-10 | Таълим
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизими такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий қиёфадаги мактабгача таълим муассасалари барпо этилмоқда.
Шундай муассасалардан бири Бойсун туманидаги 10-сонли «Орзу» мактабгача таълим муассасаси «Сурҳан гас чемиcал оператинг cомпанй» МЧЖ хорижий корхонаси ҳомийлигида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 100 ўринга мўлжалланган мазкур муассасада болаларга жаҳон андозалари асосида таълим ва тарбия бериш билан бир қаторда болажонлар жисмонан соғлом ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ушбу муассасанинг фойдаланишга топширилиши Бошработлик жажжи болажонларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги