Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва UZINFOCOM “Diktant.uz” ёзма саводхонлик акциясини ўтказади

2018-04-24 | Таълим

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор университет, институт, ташкилотлар ҳамкорлигида ўзбек тилининг ижтимоий мавқейини янада мустаҳкамлаш, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик — ўзбек тилининг ворислари сифатида она тилини асраб-авайлаш, унинг нуфузини янада ошириш мақсадида 2018 йилнинг 11 май санасида оммавий “Diktant.uz” — ёзма саводхонлик бўйича акция ўтказилади.

“Diktant.uz” акцияси — аҳоли ўртасида ўзбек тилига нисбатан ҳурмат ҳиссини кучайтириш, саводхонликни барча учун умумий нормага айлантиришга эришиш, шунингдек, ёшларнинг тил маданияти масалаларида ижтимоий фаоллигини ошириш, ёзма саводхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва қизиқишни янада ошириш ҳамда ўзбек тили таълимини такомиллаштиришга қаратилган ижтимоий акция ҳисобланади. Мазкур акцияда иштирок этиш ёши чегараланмаган бўлиб, унда ўзбек тилида ёзишни биладиган барча хоҳловчилар диктант ёзиш йўли орқали имло саводхонлиги бўйича ўз билимларини текшириб кўриш имкониятига эга бўлади. Акция 2018 йилнинг 11 май куни соат 15:00 да бир пайтнинг ўзида қуйидаги манзиллар бўйича ўтказилади:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти;
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети;
  • Тошкент давлат шарқшунослик институти;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  • Самарқанд давлат университети;
  • Андижон давлат университети;
  • Қарши давлат университети;
  • Термиз давлат университети.

Акцияда иштирок этиш истагида бўлган хоҳловчилар “Diktant.uz” сайтида олдиндан рўйхатдан ўтишлари мақсадга мувофиқ.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться