Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Педагоглар маҳорати янгича усулда оширилмоқда

2018-04-09 | Таълим

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг метод кунларида уларга мунтазам равишда амалий-методик ёрдам кўрсатиб бориш, улар учун доимий ҳаракатдаги ўқув семинарларни ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар” йўналишида таянч мактаблари фаолияти йўлга қўйилди.

Таянч мактабларнинг асосий вазифалари  умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчига метод кунларида инновацион методлар ва ўқитишнинг илғор услубларини қўллаган ҳолда узлуксиз  малака оширишдан иборат.

Халқ таълими вазирлиги  ва Республика таълим марказининг масъул ходимлари ҳамда тажрибали ўқитувчилар томонидан  1005 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методистлари ва 9624нафар таянч мактаблари амалиётчи ўқитувчилар учун видео-ўқув семинарлар ташкил этиб борилмоқда. Унда ўқитувчиларининг касбий компетентлигини оширишда ахборот коммуникацион технологияларнинг ўрни, фанларни ўқитишда самарали усул ва воситалардан унумли фойдаланиш, таянч мактабларида ўқитувчиларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув машғулотларини ташкил этиш усуллари бўйича тақдимотлар ўтказиб борилмоқда. 

Таянч мактабларида жорий йилнинг январь-март ойларида ташкил этилган ўқувларда 324 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар малакаларини оширдилар. Ўқув семинарларни янада самарали ташкил этиш мақсадида 968 нафар олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳамда 1487 нафар маҳаллий ҳокимликлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, таълим сифатини ошириш юзасидан тақдимотлар ўтказилди. 

Таянч мактабларидаги ўқув-семинарлар умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга, ўқитишнинг замонавий илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллашга йўналтирилган бўлиб,  пировард натижада  таълим сифатини оширишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться